# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
149 | Аллоҳу Акбар | Аллоҳ улуғдир. Аллоҳ ҳар бир нарсадан буюкдир. У зот ўзига нисбат берилган номуносиб нарсалардан улуғдир. |
87 | Солис – Учинчи | Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳи. |
86 | Соний – Иккинчи | Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи. |
85 | Соҳибони – Икки Соҳиб | Имом Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимолар. |
84 | Торафони – Икки Тараф | Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳилар. |
83 | Шайхони – Икки Шайх | Имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳилар. |
82 | Зоҳирур ривоя | Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг кучли қавллари. |
64 | Ҳанафий мазҳабидаги учинчи даражадаги китоблар | Фатволар ва воқеъалар китоблари. Бунда кейин келган мужтаҳидлар мазҳабнинг аввалги мужтаҳидларидан ривоят келмаган масалаларда ўзларидан савол сўралганда берган жавоблари йиғилган бўлади. |
53 | Ҳанафий фақиҳлари еттинчи табақаси | Семиздан ориқни, ҳўлдан қуруқни, ўнгдан чапни ажрата олмайдиган тақлидчилар табақаси. Буларга мутлақо яқинлашмаслик зарур. |
52 | Ҳанафий фақиҳлари олтинчи табақаси | Кучли ва ўта кучли, мазҳабда бор ва заиф, зоҳир ривоят ва нодир ривоят орасидаги фарқни биладиган уламолар табақаси. «Канз», «Мухтор», «Мажмаъ» ва «Виқоя» каби китобларнинг муаллифлари худди мана шу табақадаги давоми... |
50 | Ҳанафий фақиҳлари бешинчи табақаси | Тақлидчи фақиҳлардан таржиҳ соҳиблари табақаси. Бу табақадаги уламолар бир ҳукмнинг иккинчисидан устун эканини аниқлашади. Уларга ҳанафий уламолардан Абул Ҳасан ал-Кархий, Бурҳониддин Марғиноний ва бошқалар киради. |
49 | Асҳоби таржиҳ | Ҳанафий фақиҳлари тўртинчи табақаси |
48 | Ҳанафий фақиҳлари тўртинчи табақаси | Бу табақадаги фақиҳлар ижтиҳод даражасига етмаган бўладилар. Уларга фақиҳларимиздан Розий мисол бўла олади. Уларни «асҳоби таржиҳ» деб аталади. Улар ўзлари ижтиҳод қила олмасалар ҳам, усулни яхши ўзлаштирганлари ва давоми... |
47 | Мазҳаб мужтаҳидлари табақаси | Ҳанафий фақиҳлари иккинчи табақаси. |
46 | Ҳанафий фақиҳлари учинчи табақаси | Мазҳаббоши имомдан ривоят қилинмаган масалаларда ижтиҳод қиладиган фақиҳлар табақаси. Бу табақадаги мужтаҳидларга Ҳанафий мазҳабида Хассоф, Тоҳовий, Шамсул Аимма ал-Ҳалвоний, Шамсул Аимма ас-Сарахсий, Фахрул Ислом давоми... |