| # | Маълумот | Матни | 
|---|---|---|
| 1120 | Одам ибн Иёс | Одам ибн Иёс – имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг шайхи. | 
| 1100 | сияро | Сияро – ипак аралаштириб тўқилган мато ёки шу матодан тикилган чопон. | 
| 1096 | аҳли аҳд | Аҳли аҳд – мусулмонлар билан тинчлик битими тузган ғайримусулмон юрт (дорул-аҳд) аҳолиси, иттифоқдошлар. | 
| 1095 | аҳли ҳарб | Аҳли ҳарб – мусулмонлар билан тинчлик битими тузмаган, уруш ҳолатидаги ғайримусулмон юрт (дорул-ҳарб) аҳолиси. | 
| 1083 | Абу Усмон | Абу Усмон – ровийлардан бирининг исми. | 
| 1066 | вудд | Вудд – машҳурроғи Вадд. Сувоъ, Яғус, Яъуқ ва Наср – Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми ибодат қилган бутларнинг исмлари. Барчаси Нуҳ сурасида зикр қилинган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо мазкур бутларнинг қайси давоми... | 
| 1055 | аҳбор | Аҳбор» (бирлиги «ҳабр») – яҳудий олими. | 
| 1044 | набатийлар | Набатийлар – Арабистон ярим оролининг шимоли-ғарбида яшаб ўтган қадимий араб халқларидан бири. Улар асли араб бўлиб, кейин ажамлар, румликлар билан қўшилиб кетиб, насаблари ҳам аралашиб, тиллари бузилиб кетган, давоми... | 
| 1043 | ҳарурийлар | Ҳарурийлар – хаворижлар. Улар мусулмонлар оммасидан ажраб, илк бор Куфага қарашли Ҳарурия деган қишлоқда тўпланишгани учун ҳарурийлар ҳам дейилади. 
 | 
| 1041 | Абу Ҳайён | Абу Ҳайён – ушбу ҳадис ровийларидан бири. Ҳадисни ундан ривоят қилган ровийлар шу жойини қисқартириб айтишган экан. «Саҳиҳул Бухорий»нинг 4-жузидаги 3358-рақам остида ўтган ҳадис мазмунига ишора қилинмоқда. | 
| 1006 | Абу Қилоба | Абу Қилоба – ровийлардан бири, Амр ибн Салима – ҳадисни ривоят қилган ёш саҳоба. | 
| 990 | мумсик | Мумсик – ўтакетган хасис, бахил, зиқна киши. | 
| 989 | Сулаймон Аъмаш | Сулаймон Аъмаш – ҳадисни Абу Воилдан ривоят қилган ровий. | 
| 974 | Муҳаммад ибн Алий | Муҳаммад ибн Алий – имом Ҳусайннинг Муҳаммад Боқир номи билан машҳур набираси. У киши ташриқ кунларида нафл, яъни фарздан бошқа намозлар кетидан ҳам такбир айтар экан. Аммо жумҳур уламолар наздида, давоми... | 
| 964 | Уторид ибн Ҳожиб | Уторид ибн Ҳожиб – ўша даврдаги машҳур ипакчи. |