Ассалому алайкум! Илтимос мени дуо қилсангизлар, қалбимдаги эзгу ниятим рўёбга чиқсин. Онажоним қалблари қувончга тўлсин. Дуоингиз учун ташаккур.
Ассалому алайкум! Агар аёл киши ўз эрининг чўнтагидан эрнинг рухсатисиз пул олса, эрнинг укалари бу аёлни эрнинг иштирокисиз сўроқ қилишга хаққи борми? Аллоҳ ҳаммамизни Ўзини рози қиладиганлар қаторида қилсин.
Ассалому алайкум! “Бева аёлларнинг дуолари қабул бўлмас экан. Чунки эрсиз аёлларнинг иймони ярим бўларкан” деб эшитдим. Шу ростми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, динимизда фарзанд тарбияси бўйича қандай кўрсатмалар бор? Ҳар томонлама тарбияли ва комил инсон қилиб тарбиялаш бўйича ҳадислар кeлтирилганми?
Ассалому алайкум! Туғулмаган фарзандга исм танлаш жоизми? Фарзанд тарбияси ҳомиладан бошланади дeйишади. Буни қандай амалга оширса бўлади?
Ассалому алайкум! Нeга Ислом кўп фарзанд кўришликка тарғиб қилади? Гарчи фарзанд фитналардан бири бўлишига қарамасдан.
Ассалому алайкум! Бошқа динга мансуб кишилар билан никоҳ масалалари қандай бўлади? Шу тўғрисида маълумот керак эди.