Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир гап эшиттим ифторлик пайтидаги рўзадор ичган сувдан рўза бўлмаган одам ҳам ичса рўза тутгандай савоб олар эмиш. Шу тўғрими ёки бидъатми?
Ассалому алайкум! Ҳозирда Корея Республикасида ишлаб келмокдаман. Шундай вазият бўлиб қоладики, ухлаш вақтида қиблага оёқ узатишга тўғри келади. Шундай пайтда мен гуноҳкор бўламанми?
Ассалому алайкум! Рўзадор киши зарурат юзасидан қон таҳлили учун қон топширса бўладими(яъни рўзаси бузилмайдими)? Аввалдан раҳмат.
Ассалому алайкум! Устозлар, сахарликка ухлаб қолган инсон, рўза тутмаса кафорат тутадими, ёки тутиб бeрмайдими?