Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизларга Аллоҳдан куч кувват сўраб бошлаган ишларингизни бардавом этсин деб қоламан! Бир жойда ўқиб қолгандим рўзадор одамни тиши қонаса рўзаси очиладикан деб. Саволим куйидагича: Агар рўзадорни тиши қонашини сезиб қолганда сув билан қон тўхтагунча чайқаб олса рўзаси очилмайдими?
Ва алайкум ассалом! Очилмайди. Тиш қонаса ҳам очилмайди. Қачон қонни ичига ютса очилади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган маълумотларни ўқинг. http://fiqh.uz/ibodat/roza/788-ozani-buzadigan-va-buzmaydigan-amallar.html