Ассаламу алайкум! Устозлар айёмингиз муборак! Саволим : мен ёлғиз фарз намозини ўқиганимда жинлар келиб иқтидо қилиши мумкинми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман. “Зикр аҳлидан сўранг” китобининг бешинчи жузи чоп этилиши мумкинми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар аввалам бор Қурбон ҳайити билан табриклайман. Саволим : одамлардан қарзи бор одам қурбонлик қилса бўладими? Унинг бу иши шаръан жоизми? Жавоб учун раҳмат.
Ассаламу алайкум! Қуръон Каримда : "Бирор бир қуруқ ёки ҳўл нарса йўқки, илоҳий китоб ҳақиқатларида акс этмаган бўлса" маънолар таржимасига эга оят борми? Агар бўлса моҳиятини тушунишга ёрдам берсангизлар.