Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бош кийим

15:40 / 27.09.2015 | Bunyod399 | 4424

Ассаламу алайкум! Яқинда “тиб.ислом.уз” сайтидаги мақолалар бирида қуйидагиларни ўқиб қолдим: «Нега яҳудийларнинг бошида доимо кафтдеккина дўппи бўлади? Чунки улар Исломни жуда яхши билишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хало(ҳожатхона)га бош кийимсиз киришдан қайтарганлар. Сабаби бошнинг ўша дўппи беркитиб турган кафтдек қисмида жинларнинг инсон миясига кириб жойлашиши учун йўл(канал)лар бор. Агар дўппи кийилса, ўша канал бекитилади. Мана яна бир суннатнинг ҳикмати». Бундан хулоса қилсак, халода ҳам бош кийим кийилиши керак экан. Мен сўрамоқчи бўлган нарса, халога кирганда кийиладиган дўппида намоз ўқиса бўладими? Ёки алоҳида-алоҳида бош кийим тайёрлаб қўйиш керакми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан халога алоҳида, намозга алоҳида бош кийим кийганликлари ривоят қилинмаган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat