Ассалому алайкум! Азиз устозлар, сизлардан илтимос қиламан менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қандай салавотлар айтилади ёки кандай дуолар ўқилишини ёзиб беринглар.
Ассалому алайкум! Бир инсон таниши билан уришиб қолиб жахл устида қарғади, сўнг жахлидан тушгач қарғишини урмаслигини истаяапти. Бу учун нима қилиши керак? Нима дуолар ўқиса бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Тонги ва тунги дуоларни ўзбeкчасини айтса бўладими?
Ассалому алайкум! Ҳомилани жинси 4 ойда пайдо бўлади деб эшитганман. Унга қадар ҳомилани дастлабки чоғлариданоқ Аллоҳдан ўғил ёки қиз талабида астойдил дуо қилиб сўраш керак деган гап нечоғлик тўғри?
Ассалому алайкум! Менинг онам мана 1 йилдирки оғир хасталикка чалиниб ётибдилар. Намозларимда шифо сўраб дуо қилаяпман, намоздан бошқа вақтда ҳам ўқиб юришга бирор дуо бормики, мен уни ҳам ўқиб юрсам. Раҳмат.
Ассалому алайкум! Ҳожат намозидаги дуони тўлиқ матнини жўнатсангиз, илтимос. Жавоб учун олдиндан раҳмат.