Ассалому алайкум! Тундаги илтижо ва дуо албатта ижобат бўлади деб эшитдим. Шу тўғрими? Қайси вақт айтилган?
Ассалому алайкум! Якинда назар дуоси ҳақида эшитгандим. Шу дуони кирилл алифбосида қоғозга кўчириб машинага қўйилса ёмон кўздан асрайдими? Олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Бир дўстим ётишдан аввал ётдим тинч дуосини ўқиб ётса ҳар-хил бало қазолардан сақлайди ҳамда уйқуда жони узилиб қолса фойдаси бор дeди. Қтишда ўқиладиган дуолар келган ҳадислар борми?
Ассалому алайкум! Лайлат ул кадр кечаси ўтказиш қоидалари хакида маълумот беринг илтимос ва яна бир саволим телеграмдаги ботни қандай излаш мумкин ва қандай савол бериб жавоб олиш мумкин?
Ассалому алайкум! Ёшлик чоғимда онажоним ёмғир ёғса таҳорат олиб чин дилдан ният қил, ёмғир ёққанда осмон эшиклари очилади дeр эдилар. Лeкин ҳeч бир китобда бу сўзларни учратмадим. Шу ростми?
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Саййидул истиғфорни 2та китобда икки хил кўрдим. Аслида қайси мукаммал эканлигини билмаяпман. Агар иложи бўлса ёзиб юборсангиз илтимос!