Ассалому алайкум! Устозлар, тоғам Рамазон ойидан сўнг 6 кун рўза тутиш савоб дедилар. Айтишларича домлалар ғам рўза тутишар экан. Шу гап ростми? Ташаккур.
Ассалому алайкум! Устозлар кўп савол берганим учун узр сўрайман. Аёллар ҳайит намозини ўқиши мумкинми?
Ассалому алайкум! Устозлар, онамларнинг ёшлари 71 да, улар Қунут дуосини билмайдилар ҳам, ёдлай ҳам олмайдилар. Шуниниг учун Қунут дуосининг ўрнига бошқа дуо борми? Илтимос шуни ёзиб берсангизлар. Катта раҳмат.
Ассалому алайкум! Устозлар, мен телеграммдаги Шайх Ҳазратларини видео, маърузалар ва суратларини телефонимга кўчириб олсам, яқин инсонларимга қўйиб берсам майлими? Рухсат берасизларми? Ташаккур.
Ассалому алайкум! Устозлар, саҳарликда эҳтилом бўлиб қолибман. Саҳарликдан кейин ғусл қилиб бўлгач қарасам, юзимни бир чети қонабди. Бунинг зарари йўқми ёки қайтадан ғусл олишим керакми?