Ассалому алайкум! Азиз устозлар, “иймон нима” деб савол берилганда қандай жавоб қилишимиз керак? Иймон ўзи нима? Иймонни қандай қилиб юксалтириш, мустахкамлаш мумкин? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Азиз устозлар. Ислом динидаги барча байрамлар хакида кискача тафсилот берсангиз олдиндан рахмад
Ассалому алайкум! Исломда туғилган кунни нишонлаб бўлмайди деб эшитдим. Шу ростми? Шу ойнинг ўртасида аёлимни туғилган куни, мен қандай йўл тутай?
Ассалому алайкум! Бамдод намозига ухлаб қолса, кейин туриб кетиб осмонга қараса ёруғ тушган, лекин қуёш чиқмаган бўлса, намозни қазо қилмасдан ўқиб олса бўладими?
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, эшитишимча маййит бор уйда акса уриб (чучкириб) бўлмас экан. Акса урса этагини йиртиб қўйиш керак экан. Бу қанчали рост? Динимизда бу ҳолатни ҳукми қандай?
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, илмий суҳбат вақтида имом ёки домла дастурхоннинг тўғрисига, бошкалар эса ёнига ўтиради. Саволим домла ўтирган тарафга орқа қилиб ўтириб бўладими? Қандай жой қилган маъқул?