Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен яқин кунлардвн бошлаб араб тилини ўрганишни бошладим. Шунда билдимки араб тилида ҳар бир ҳарф ва товушни ўз ўрни бор экан. Ҳарф ёки товушни нотўғри талаффуз қилсак маъно ўзгариб кетар экан. Саволим шуки, менинг отам Қуръон ўқийди, лекин эътибор бериб эшитсам сўзларни нотўғри талаффуз қилиб ва айрим сўзларни айтмасдан ташлаб ўқияптилар. Мен ўзим “бундай ўқиманг” дегани хижолат бўляпман. Мен қандай йўл тутай? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Отангизнинг ёнида тўғрисини ўқиб беринг. Улуғ устозларимиз ўзгаларнинг хатосига танбеҳ бериш учун ҳато қилаётган кишиларнинг олдида тўғри амал қилиб “қаерда хато қилдим” деб хатосини сўрашар экан. Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн розияллоҳу анҳумолар йўлда кетаётиб бир кишини чала ҳолда таҳорат олаётганларини кўриб, укаси акасига “Келинг мен бир таҳорат қилсам, таҳоратим бобом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини айтиб берсангиз” дедилар. Ва мукаммал таҳорат қилдилар. Акаси “Бобом худди шундай таҳорат олар эдилар, сиз мукаммал қилдингиз. Ким бундан озайтирса ёки кўпайтирса суннатга хилоф қилган бўлади” дедилар. Уларни кузатиб турган киши “Аллоҳ сизлардан рози бўлсин, мени камчилигимни кўрсатдинглар” деган экан. Бу ривоят қанчалик тўғри ёки нотўғрилигида гап йўқ. Лекин тарбия борасида ибрат олишга лойиқдир. Валлоҳу аълам!