Ассалому алайкум! Бир танишим оиласи билан ажрашган ва орада фарзанд бор. Шу фарзандни таъминоти танишимнинг бўйнидами? Яъни касал бўлса, дори дармон кeрак бўлса олиб бeришга мажбурми ёки ихтиёр ўзидами?
Ассалому алайкум! Онам вафот этганлар, шунга қазо рўза ва намозларини ўтамоқчи эдим. Пул ёки мискинни тўйдириш билан қандай ҳисобласа бўлади?
Ассалому алайкум! Дуо қилсангиз қарзларим кўп. Шундан чиқиш йўлларини Аллоҳ насиб қилсин.
Ассалому алайкум! Фарзандим икки ёшдан ўтиб ҳам эмизишдан чиқа олмаяпти. Шунга икки ёшдан кeйин эмишлик нима бўлади? Жавоб учун раҳмат.
Ассалому алайкум! Такси қиладиган одам йўл кира ҳаққини мижоз билан келишмасдан “берарсиз” деб одам олса ва олиб бориб қўйгандан кейин “берган пулингиз кам яна қўшиб беринг” деса бўладими.
Ассалому алайкум! Онам қазо қилган намоз ва рўзаларини менга васият қилмаган эдилар Шайх Ҳазратлари “васият қилган бўлса ўташ керак” деган эканлар. Васият қилинмаган бўлса қандай йўл тутилади?