Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Заиф" ҳадис

00:00 / 06.06.2011 | eski savollar | 2221
Ассалому алайкум! Хазрат мен бир ҳадисга оид манбада шундей жумлаларни учратдим: "Сунан ё'налишидаги то'пламларда то'г'ри, ишонарли ҳадислар б.н бир қаторида заиф ҳадислар ҳам келтирилган". Саволим қуйдагича хадисни "заиф" дейилишга қандей омилар сабаб бо'лади? Ишонарли ҳадислари о'з номидан малум бо'либ турибди қандей ҳадис эканлиги л.н заиф ҳадислар деб нимага аталади буни тушунолмадим. Мен о'қиган манбада бу хақда малумот берилмабди. Хазрат илтимос заиф хадислар хақида тушунтириб берсангиз! Вақт ажратганиз у.н ташакур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу каби нарсалар “Мусталаҳул ҳадис” деб номланган махсус илмга оид китобларда бўлади. Яқинда биз ҳам шу ном билан бир китоб чиқардик.Унда, сизнинг саволингизга боғлиқ, жумладан қуйидагилар келган:“Заифнинг таърифи:А). Заиф сўзи луғатда қовий - кучлининг зиддидир. Яъни, кучсиз, деганидир. Заифлик ҳиссий ва маънавий бўлади. Ҳозир ўрганаётган мавзуъимизда маънавий заифлик ирода қилинган бўлади. Б). Уламоларнинг истилоҳида заиф ҳадис, деб ҳасан сифатини ўзида жамламаган нарсага айтилади. Ўша жамламаслик, унинг шартларидан бир шартни йўқолиши билан юзага келади. Имом Байқуний ўзининг машҳур «Манзуматул Байқуния», деган асарида заифни таърифлаб айтади: «Ва куллу ма ан рутбатил ҳусни қасур,Фаҳуваз зоиъийфу ва ҳува ақсамун куср».Яъни, ҳасанлик мартабасига етмаган ҳар бир нарса заифдир ва унинг қисмлари кўпдир.Заифнинг тафовути: Заиф ҳадиснинг заифлиги, худди саҳиҳ ҳадисда тафовут бўлгани каби, тафовутли бўлади. Унинг ровийларининг заифлиги оғир ёки енгил бўлади. Баъзиларини заиф, дейилади, баъзиларини жуда ҳам заиф, дейилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat