Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чап қўл билан овқат ейиш ҳақида

00:00 / 07.01.2011 | eski savollar | 7557

Бир биродарим номидан савол беряпман: «Бир ҳофиз қори биродаримизнинг чап қўлида таом еб ўтирганларини кўриб қолдим. «Қори ака, чап қўлда ейишга нима дейсиз?» деб савол бердим. Шунда қори ака: «Бўлади, Расулуллоҳнинг чап қўлларида бодринг ва хурмо еганликлари ҳақида ҳужжат бор», деди. Ҳайрон бўлиб, сизга ёзишга қарор қилдик. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат».


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

سَمِعَهُ مِنْ عُمَرَ بْنِ أَبِي سَلَمَةَ، قَالَ: كُنْتُ فِي حِجْرِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَكَانَتْ يَدِي تَطِيشُ فِي الصَّحْفَةِ، فَقَالَ لِي: «يَا غُلَامُ، سَمِّ اللهَ، وَكُلْ بِيَمِينِكَ، وَكُلْ مِمَّا يَلِيكَ». 

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳумо айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларида эдим, қўлим товоқнинг ҳар томонига кетаётган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Ҳой бола, бисмиллаҳ деб, ўнг қўлинг билан егин, олдингдан егин!» дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَأْكُلْ بِيَمِينِهِ، وَإِذَا شَرِبَ فَلْيَشْرَبْ بِيَمِينِهِ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَأْكُلُ بِشِمَالِهِ وَيَشْرَبُ بِشِمَالِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади», дедилар».

Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.

Чап қўли билан еб-ичган одам Раҳмоннинг амридан юз ўгириб, шайтонга эргашган ва унинг ишини қилган бўлади.

حَدَّثَنِي إِيَاسُ بْنُ سَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ، أَنَّ أَبَاهُ حَدَّثَهُ أَنَّ رَجُلًا أَكَلَ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِشِمَالِهِ، فَقَالَ: «كُلْ بِيَمِينِكَ». قَالَ: لَا أَسْتَطِيعُ، قَالَ: «لَا اسْتَطَعْتَ». مَا مَنَعَهُ إِلَّا الْكِبْرُ، قَالَ: فَمَا رَفَعَهَا إِلَى فِيهِ.

Иёс ибн Салама ибн Акваъ айтади:

«Отам шундай деди: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида чап қўли билан (овқат) еди. У зот: «Ўнг қўлинг билан егин», дедилар. У: «(Ўнг қўлим билан) ея олмайман», деди. У зот: «Ея олмагин!» дедилар. Бунга унинг кибригина йўл қўймаган эди. Шундан кейин уни (ўнг қўлини) оғзигача олиб бора олмай қолди».

Имом Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан динимизда овқатланиш маданиятига қанчалик аҳамият берилганлигини ёрқин кўриб турибмиз. Албатта, гап овқатланишнинг исломий маданияти ҳақида кетмоқда. Ушбу исломий маданиятлардан бири ўнг қўл билан ейишдир. Ҳар бир мусулмон инсон бу муҳим ишга алоҳида
эътибор билан қарамоғи лозим. Баъзи бир кишилар бу исломий маданиятга риоя қилмасалар, уларни огоҳлантириш керак.

Ушбу ривоятнинг қаҳрамони ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида овқатланишнинг исломий маданиятига риоя қилмай, чап қўли билан таом ейишга тутинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳолга бепарво бўлишлари мумкин эмас эди. Шунинг учун мазкур одобсиз кишига таълим бериб, «Ўнг қўлинг билан егин» дедилар.

Бундай пайтда ҳар қандай одам таълим берувчига ташаккур айтиб, ўзини ўнглаб олишга уринади. Одоб-ахлоқнинг тақозоси шу. Аммо ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ташаккур айтиб, ўз хатосини тузатиб, ўнг қўли билан таом ейишга ўтиш ўрнига «(Ўнг қўлим билан) ея олмайман», деди. Бу эса «ўнг қўлим билан таом ейишга қодир эмасман. Чап қўлим билан ейишда давом этавераман», деганидир. Ўзи нотўғри иш қилатуриб, унга меҳр кўрсатиб, хатосини тўғрилаб қўйган зот – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан бундай бетгачопарлик қилган нобакор ҳар қандай жазога ва қарғишга лойиқ эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шунинг учун ҳам очиқ-ойдин қилиб, «Ея олмагин!» дедилар, яъни «ўнг қўлинг билан таом ейишга қодир бўлмасанг, биратўла қодир бўлмай қолгин», дедилар. Ҳамда у ерда ҳозир бўлганларга тушунтириш учун у одам ҳақиқатда ўнг қўлида нуқсон борлиги учун эмас, хатосини тан олишдан кибр ила бош тортиб, юқоридаги гапни айтган эди. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни дуоибад қилдилар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари жойида қабул бўлди.

«Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди».

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Чап қўл билан таом еб бўлмаслиги.

2. Бировнинг чап қўл билан еганини кўрган одам танбеҳ бериб, ўнг қўл билан ейишни эслатиб қўйиши кераклиги.

3. Диний ҳукмлар бўйича насиҳат эшитган одам мутакаббирлик қилмаслиги.

4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари дарҳол қабул бўлиши.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 

Топ рейтинг www.uz Openstat