Ассалому алайкум! Одамлар орасида намоз вақти кириб 40 дақиқа ўтгач намоз қазо бўлади деган гап бор. Лекин ҳали бошқа намоз вақти кирмаган бўлади. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Мен бир намоз вақти киргандан кейинги намоз вақти кирганича шу намоз вақти деб ҳисоблаб юрар эдим. Жавоб учун раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бамдоддан ташқари тўғри ҳисоблар экансиз. Валлоҳу аълам!