Ассалому алайкум! Менинг онам вафот этган, опам анча йиллар олдин 1,5 йиллар чамаси намозларини ўқиётганда онамга бағишлаб (ният қилганда) ўқиган экан, кимдир шунақа деб айтган экан, хозир тўғрилаб олган. Хозир қазо намозларини ўқимоқчи эди шунга ўша ўқиган 1,5 йиллик намозини қазосини ўқийдими?
– Ва алайкум ассалом! Намоз фарзи айн ибодатлардан бўлиб, у ҳар бир инсоннинг ўз зиммасига фарз бўлади. Агар опангиз ўша ўқиган намозларини ҳаммасини онангиз учун деб ўқиган бўлса қанча ўқиган бўлса ҳаммасини қайтадан қазосини холис Аллоҳ учун деб ўқиб олсин. Валлоҳу аълам!