Ассалому алайкум! Аёл киши хайз тугагандан кейин намозни қайси пайтда бошлаши мумкин? Масалан пешин ўтиб бўгандан кейин тугаса? Эшитишимча бомдод ўқилмагунча бошқа намозларни ўқиш мумкин эмас дейишади. Менда хар доим асрга яқин тугайди. Лекин намозларимни эртанги бомдоддан бошлайман. Аср шом хуфтон қилиб ўқийверсам бўмийдими ёки бомдодни олдин қазосини ўқиб кейин бошқа намозларни ўқийманми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳайз тўхташи билан ўша заҳоти ғусл қилиб намозни бошлаш шарт. Сиз одатда бамдоддан бошласангиз қолдирган аср, шом ва хуфтонларни қазосини ўқишингиз шарт. Валлоҳу аълам!