Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр ёки аёлини намоз уқимаслигини никоҳга тасири

00:00 / 07.06.2011 | eski savollar | 4025
Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари. Никоҳ ва Талоқ масалаларини ярмигача уқиб чиқиб уҳшаш савол тополмадим. Лекин мавзу буйича жуда куп масалани урганиб чиқдим. бунинг учун Оллоҳ сизнинг оҳиратингизни обод қилсин. бераётган саволим булиб утган булса ёки нотугри булса олдиндан узр сурайман. [у]Воқеа:[/у] Куп йиллар илгари бир мадрасани битирган киши "Агар эри намоз уқиса лекин ҳотини уқимаса уртадаги никоҳларига шар'ан талоқ тушади" -деб айтувди даврадагилар бу гапни кутаролмай бироз тортишувлар булганди. Шунда мен у киши билан ҳоли қолганда "гапингизга ҳужжат келтиролмайман лекин кутара олмайдиганлар ичида бу гапни бекор айтдиз, ётиги билан тушунтирса буларди" деганимда "Буларни шариатнинг қаттиқ ҳукмларини кутара олишади деб уйлагандим, булмаса бу шар'ий ҳукмни айтмасдим"-деди. [у]Савол: [/у] Аслида унинг юқорида айтган шар'ий ҳукми борми? чунки узимни оилам ҳам никоҳимиздан 5 йилдан кейин намозни бошлаганди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай гап борлигини билмайман. У одам далил айтмаган бўлса, ўзича гапирган бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat