Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

21 кун ичида...

00:00 / 25.05.2008 | eski savollar | 3104
Мени бир дугонам турмуш о'ртог'ининг яқинлик қилишга қодир эмаслиги ва Қайнонасиниг зулмларига чидолмай 21 кунда қонунан ажрашишди.. Қиз эрининг ожизлигига ҳам ко'ниб яшамоқчи бо'лганди, лекин қайнонаси келинни беҳуда нарсалар учун азоблайверди. Ишларини битириб бо'лгач, уйига кириб исломий китоблар о'қиса қайнонаси уруwаверган. кейин эса о'г'лининг ожизлигини била туриб, келинни маҳалла олдида айблаган.. Эри ҳеч бо'лмаса руҳан ҳам яқин бо'лолмаган. Жуда қо'поллик билан муомилада бо'лган. Ҳеч қаерда ишламаганам. Ҳотини касал бо'либ қолса 200 со'млик дори учун ҳам хотинидан пул со'рарди. Қиз охири сиқилишлар сабабли касалхонага о'ладиган аҳволда келтирилган... Шундан кейин қизнинг отаси судга ариза бериб ажраштириб олган. Лекин эри талоқ бермийман диб туриб олибди. Ҳозир улани ажрашишганига 1 йилдан ошган. бу вақтда ула ко'ришишмаганам, гаплашишмаганам.. Саволим шуки, бу ҳолатда уларнинг шарий никоҳлигиси ҳам бузилган ҳисобланадими? Я'ни талоқ о'з-о'зидан тушиши мумкинми бу ҳолатда?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Талоқ ўз-ўзидан тушмайди. Бундай ҳолатларда хотин ариза бериб ажрашиш ҳақига эга. Буни шаратда «хулуъ» дейилади.ХУЛУЪ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ«Хулуъ» сўзи луғатда кийим ечиш маъносида кўпроқ ишлатилади. Шариатда эса хотин кишининг арз қилиб, бир нарса бериб эри билан ажрашишга хулуъ дейилади. Чунки эру хотин Қуръон таъбири ила бир-бирига кийим ўрнида бўлади.Аллоҳ таоло « Бақара» сурасида: «Бас, агар иковларининг Аллоҳнинг чегараларида тура олмаслигидан қўрсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир. Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидадир. Бас, улардан тажовуз қилманг», деган (229- оят).Ушбу ояти карима асосида Ислом шариатида «хулуъ» ҳукми жорий қилинган. Эр-хотин бирга яшаш иложи қолмаса, агар бирга турсалар гуноҳ иш содир бўлиши муқаррар бўлиб қолса, хотин ажрашишни истаб эрига фидя-тўлов бериб уни рози қилиб ажрашиб кетса бўлади. Бу масалада «Мухтасари Виқоя»нинг соҳиблари қуйидагиларни айтади.Ҳожат тушганда маҳрга яроқли нарса эвазига хулуъ қилса бўлади.Бунга ҳозиргина ўрганган оятимиз ва қуйидаги ҳадиси шариф далилдир.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Собит ибн Қайснинг хотини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй, Аллоҳнинг Расули, мен унга хулқда ҳам, динда ҳам бир айб қўя олмайман, лекин Исломда куфрон бўлишини ёқтирмайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга боғини қайтариб берасанми?» дедилар.«Ҳа», деди аёл.«Боғни қабул қилиб олда, уни бир талоқ қил», дедилар». Бухорий ва Насаий ривоят қилган.Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини қилди ва шу тарийқа Исломда биринчи хулуъ собит бўлди.Хулуъ боин талоқдир.Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хулуъни бир боин талоқ ҳисоблаганлар.Аёлга бадалини бермоқ вожиб бўлади.Яъни, эридан хулуъ қилаётган аёлга хулуънинг бадалини эрига бермоқ вожиб бўлади.. Эрга, агар айб ўзида бўлса бадални олиш, агар айб аёлда бўлса ортиғини олиш макруҳдир.Яъни, эр ўзининг айби билан хотинни хулуъ қилишга олиб келган ва хулуъ эвазига хотин маҳрнинг бадалини қайтариб бераётган бўлса, уни олиш эрга макруҳдир.Аммо айб хотинда бўлса ва у маҳр бадали устига ортиғини ҳам бераётган бўлса, эрга ўша ортиғини олиш макруҳ бўлади.Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳу Жамила розяиллоҳу анҳога бир боғни маҳр қилиб берган эди. Собит розияллоҳу анҳу ўзлари одобли, диндор бўлсалар ҳам чиройли эмас эканлар. Шунинг учун, хотинлари Жамилага ёқмаганлар. Бошқа ривоятларда зикр қилинишича, Жамила розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, бир куни пардани кўтариб кўчага қарасам у бир гуруҳ одамлар билан келаётган экан, ичларидан ундан кўримсизи, ундан хунуги йўқ экан, деган. Шунинг учун, куфрони аъшир, яъни, эрга итоатсизлик бўлишдан қўрққан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жамиланинг ажраш истагини Собитга айтганларида у, эй, Аллоҳнинг Расули, мен унга энг яхши молимни боғимни маҳр қилиб берган эдим, деган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жамила розяллоҳу анҳога «Унга боғини қайтариб берасанми?» деганлар. Бу савол жавобига Жамила розяллоҳу анҳо: «Ҳа, устига бошқа нарса ҳам бераман», деган.«Зиёданинг кераги йўқ», деганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Маҳр бўлиши жоиз нарса хулуъга берилса ҳам бўлади. Уламоларимиз хулуънинг миқдори ўша аёлга берилган маҳрдан ортиқ бўлмагани маъқул, дейишади. Хулуъ Исломда аёл киши учун эрдан ажрашишга очиб берилган йўлдир. Эр ажрашишни хоҳласа талоқ қилади. Хотин ажрашишни хоҳласа қозига арз қилиб хулуъ қилади.Агар мол эвазига ёки мол бериш шарти билан талоқ қилса-ю, аёл қабул қилса боин талоқ тушади. Хамр ва тўнғиз эвазига бўлса эрга ҳеч нарса лозим бўлмайди. Хулуъда боин, талоқда ражъий тушади.Сени минг тилло эвазига талоқ талоқ қилдим деганда ёки сени минг тилло бериш шарти билан талоқ қилдим деганда хотин шартни қабул қилдим деса орага бир боин талоқ тушади. Чунки икки ҳолатда ҳам талоқ хотиннинг қабулига боғлиқдир.Хамр ва тўнғиз мусулмон шахснинг ҳақида қимматга эга мол эмас. шунинг учун уларни бериши ҳам лозим бўлмайди. Буларга ўлимтик ва ҳур инсон кабилар ҳам киради. Анашу пайтда хулуъда боин, талоқда ражъий тушади. Чунки бериладиган эваз ботил бўлганидан сўнг лавзларга эътибор қилиш лозим бўлади. Хулуъ боин талоқни, талоқ эса ражъийни тақозо қилади. Агар аёл мингнинг эвазига уч талоқни сўраса-ю, эр бир талоқ қўйса, бир боин талоқ тушади ва мингнинг учдан бири лозим бўлади. Минг бериш шарти билан бўлганда, Абу Ҳанифанинг наздида бир ражъий талоқ тушади ва ҳеч нарса бериш лозим бўлмайди.Араб тилида эваз билан шартнинг орасида катта фарқ бўлади. Шунинг учун, бу икки маънони ишлатилганда ҳукмлар икки хил бўлади. Хулуъ аёлнинг ҳақида эваз олди бердиси ҳисобланади. У мажлис билан чегараланади. Шунинг учун у айтганида қайтиши ва ихтиёр қилиш шарти тўғри бўлади. Хулуъ қилишни хоҳлаган аёл мол бериши лозим бўлгани учун бу иш унинг учун савдога ўхшаша нарсага айланиб қолади. Хулуъ масаласини ўша мажлиснинг ўзида ҳал қилиши лозим. Ундан кейинга қолдиришга ҳақи йўқ. Шунинг учун, у хулуъни таклиф қилганидан кейин эр қабул қилишидан олдин гапини қайтариб олишга ҳақлидир. Эр «минг тилло бериш шарти ила сен талоқсан» деганида аёл қабул қилдим, деса унинг уч кунгача ихтиёр ҳақи собит бўлади. Бу муддат ичида эр талоқни қайтариб олса, талоқ ботил бўлади. Аёл талоқни ихтиёр қилса, талоқ тушади ва эрга минг тилло бериш вожиб бўлади.Хулуъ эрнинг ҳақида қасамдир. Шунинг учун, ҳукмлар аксинча бўлади.Яъни, қайтиши мумкин эмас ва унга ихтиёр ҳақи ҳам берилмайди. Масалани ўша мажлиснинг ўзида ҳал қилмасдан кейинга қолдирса ҳам бўлади. Бошқа ҳакмларда ҳам шундоқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat