Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зинокорлик

18:43 / 24.05.2019 | Yosinbek Inomjonov | 4588
Ассалому алайкум! Дўстимни номидан ёзаман. 5 вақт намоз ўқимоқдаман, рамазон рўзасини қолдирмай тутмоқдаман, хатми Қуръон, таровеҳ намозини ҳам қолдирмай бормоқдаман. Ҳозирда олий ўқув юртига тайёргарлик кўряпман. Репетиторлигим бир хонада бўлади. Бир қиз бор, ўзимдан итарсам ҳам ёпишиб оляпти. Иродам етмаяпти. Зино қилиб қўйишимизга оз қоляпти. Рўзаман десам ҳам тушунмаяпти. Яхшиям гапириб кўрдим, ёмон ҳам гапириб кўрдим. Виждоним қийналиб кетяпти. Қўрқиб кетяпман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сунъий йўл билан бўлса ҳам у қизни ўзингиздан жирканадиган қилиб қўйинг. Шариатимизда икки номаҳрам ёлғиз қолишдан қайтарилган. 

وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلَّا كَانَ ثَالِثَهُمَا الشَّيْطَانُ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин! Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлур», дедилар».
Иккисини Термизий ривоят қилган. 

وَلِلشَّيْخَيْنِ وَالتِّرْمِذِيِّ: مَا تَرَكْتُ بَعْدِي فِتْنَةً أَضَرَّ عَلَى الرِّجَالِ مِنَ النِّسَاءِ  

Икки шайх ва Термизийнинг ривоятида:
«Ўзимдан кейин эркакларга аёллардан кўра зарарлироқ фитнани қолдирмадим», дейилган.
Шарҳ: Аёл киши иймон-эътиқодли, диндор, солиҳа, одоб-ахлоқли бўлмаса, бало-офат эканлиги ҳақидаги фикрга ҳатто аёлларнинг ўзлари ҳам қўшиладилар.
Эркаклар бошига кўпгина балолар номаъқул аёллар сабабидан келишини эса тажриба кўрсатиб турибди. Бунга тарих шоҳид. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat