Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен ишлаётган компания ЛГБТга хайрия қилса

18:20 / 02.07.2021 | muslim99 | 3370

Ассалому алайкум! Мен Америка қўшма штатларидаги катта бир компанияда дастурчи бўлиб ишлайман ва яқинда ижтимоий тармоқларда мен ишлаётган компания ЛГБТ community support қилиш учун "ҳайрия" қилгани ҳақида ҳабарни шу компания саҳифасида ўқиб қолдим. Мен ишлаётган компания логистика соҳасида бизнесс қилади Агар компаниямни пул топиш манбаси бунга боғлиқ бўлмаса лекин шунақа "ҳайрия" ишлари учун пул ўтказса мени бу компаниядан олган маошим халол бўладими? Компания ўз ишчиларига компания улушидан(stock) ҳам беради. Бу улушдан тушадиган пул мен учун ҳалол бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Олган пулингизни ҳукми компания ЛГБТнинг тарафдорими ёки йўқлигидан қатъий назар қиладиган ишига боғлиқ. Агар компаниянинг фаолияти шариатда ман қилинган ҳаром иш бўлса, ЛГБТни тарафдори бўлмаса ҳам ишлашингиз жоиз бўлмайди. Агар ташкилот мубоҳ бўлган иш билан шуғулланса ва сизнинг ишингизга ҳаром аралашмаса, агар ЛГБТнинг тарафдори бўлса ҳам ишлашингиз жоиз. Чунки асли эгаси кофир, фосиқ ва фисқу фасодни қўллайдиган бўлса ҳам, мубоҳ ишларда ишлашингиз жоиз. Албатта тақво қилганингиз афзал бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat