Ассалому алайкум! Касбим қурувчи. Бир қурилиш фирмасида прораб бўлиб ишлайман. Мен ва 2 дўстим билан ҳамкорликда қурилиш фирмаси очиб хусусий тадбиркорлик қилсақ сифатли уй-жойлар қурсак деган режамиз бор. Лекин баъзи масалаларни ўйлаб бу ниятимиздан қайтамиз. Қурилиш фирмасини очиш ҳеч қандай муаммо эмас, аммо қурилиш ишларини қўлга киритиш муаммо. Бу порага бориб тақалади, бусиз умуман иложи йўқлиги ҳеч кимга сир эмас. Шундай ҳолатда чин мусулмон қандай йўл тутади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Порага қарши курашувчи тегишли ташкилотларга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!