Ассалому алайкум! Ҳиндистондан Ажанта номли дори фирмасидан вакил келди мен эса унга таржимонлик қилдим лекин улар докторларга ва адашмасам аптекаларга пул беришар экан дори ёзиб бергани учун. Сайтдаги рақобат ва дори савдоси ҳақидаги маълумотларни ўқиб чиқдим. Сўнг менежери ва ўша чет эл вакилидан булар нархи қиммат бўлгани билан эффекти қанақа арзон дориларга қараганда деб сўрадим (менимча уларнинг дорилари унчалик қиммат эмас тримол номли дори ўша фирманики, ўртамеёна ) ҳинд вакили "кўпроқ эффект кўпроқ нарх" деб жавоб берди. Менежер ва шифокорлар ҳам дориларни мақтади.дори нархини тушириш таклифини ҳам таржима қилдим. Реклама қилмай пул беришмаса ҳам бир доктор ўша фирмани мақтади. Улар аптекалардан ҳам қолган фирмалар қандай совға ва пул беришларини сўрашди. Мен таржима қилиб турдим. Бу компания сири эмасми деб сўрасам йўқ ҳеч нарса эмас деган манодаги жавоб олдим. Шубҳаланган жойим бир доктор " ёзиб беряппиз энди иложи йўқ одамлар олишяпти шикоят қилгани деярли йўқ" мазмунида гапирди. Лекин бу гапни таржима қилмадим. Шундан бери ичимда бу ишлаб топган пулим ҳалолга ўхшайдию лекин нимадир тинчлик бермаяпти. Мен асосан докторларнинг гапларини таржима қилдим ва шунга ўхшаш гаплар. Агар яна эски касалим васвасага берилиб ўринсиз савол берган бўлсам узр сўрайман.
– Ва алайкум ассалом! Биз жавобни берганмиз ўша тушунганингиз. Валлоҳу аълам!