Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қай қилса рўза бузиладими?

08:01 / 17.05.2019 | Bahrom | 10305
Ассалому алайкум! Кўнгил бехузур бўлиб (кўнгил айниса ) ва қай қилиб юборса рўза бузуладими? Қастдан : оғизга қўл тиқиб, қоринни босиб, ёки кўнгилни айнитадиган нарсаларга қараб қай қилиб юборса рўзаси бузулади деган жойини ўқиган эдим. Шу ҳақидаям агар иложи бўлса маълумот берсангиз лар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! САВОЛ: Қусиш рўзани очадими?

ЖАВОБ: Қасдан қай қилмаса оғиз тўлдирадими ёки йўқми рўза очилмайди. Агар қасддан, ўз ихтиёри билан қай қилсаю, оғиз тўла бўлса рўза очилади, оғиз тўла бўлмаса очилмайди. Қусиб қусуғини қасддан ичкарига ютиб юборса, оз бўладими, кўп бўладими рўзаси очилади. Таом оғзига келиб, сўнг беихтиёр қайтиб кетса рўза очилмайди. 

إذَا قَاءَ أَوْ اسْتِقَاءَ مِلْءَ الْفَمِ أَوْ دُونَهُ عَادَ بِنَفْسِهِ أَوْ أَعَادَ أَوْ خَرَجَ فَلَا فِطْرَ عَلَى الْأَصَحِّ إلَّا فِي الْإِعَادَةِ وَالِاسْتِقَاءِ بِشَرْطِ مِلْءِ الْفَمِ 

Агар беихтиёр қусса ёки қасддан оғиз тўла ёки озроқ қусса, қусуқ ўзи ичкарига қайтиб кетса ё қайтарса, ё ташқарига чиқса, саҳиҳ қавлга биноан қусуқ кўп бўлсин ё оз ичкарига қайтариб ютиб юборса, оғзини тўлдириб қасддан қусса рўза очилади. (Бошқа суратларда рўза очилмайди) Фатавои Ҳиндия. Валлоҳу аълам! 

http://fiqh.uz/maqola/788

Топ рейтинг www.uz Openstat