Ассалому алайкум! Мен уйланмаганман, хар 3-4 кунда бир мартта бавлдан кейин беихтиёр хеч қанақа шахватсиз маний чиқади, базида узим хам то кўрмагунимча сезмай қоламан. Докторла бу уйлансанг ўтиб кетади гармонларинг кўпайган дейишди. Саволим шуки, шу холатда мен учун ғусл фарзми? Агар Рамазон ойида шунақа холат бўлса, рўзам бузиладими?
– Ва алайкум ассалом! Маний шаҳват билан чиқса кейин ғусл вожиб бўлади. Чиқишидан олдин бирор аёлга ёки расмига кўзи тушган бўлса ёки уйқудан турган қўзғалган бўлса маний чиққан бўлса унда ҳам ғусл қилинади. Табий ҳолда жунуб бўлиш билан рўза бузилмайди. Валлоҳу аълам!