Ассалому алайкум! Инсон фарзандига номаи амални ёзувчи фаришталар туғилганидан бириктириладими ёки балоғатга етгандами? Балоғатга етгунча(фарз) бўлгунча гуноҳи бўлмайди дейишади. Агар инсон дунёга келди хоҳ у мусулмон, хоҳ ғайридин бўлсин, унга фаришталар бириктирилса улғайгач ғайридин бўлди, у мусулмон эмас. Унда амал ёзувчи фаришталар бўладими ёки тарк қиладими? Унда савоб амал йўқку.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Туғилганидан. Кофирларда ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!