Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намознинг ҳикмати

14:36 / 18.12.2015 | lutfilloh | 2213

Ассалому алайкум! Устозлар, бизни тақдиримиз Аллоҳнинг китобида дунё яралмасдан олдин ёзилган бўлса, унда нега намоз ўқишимиз керак? Саволим ўринсиз бўлса мингбор узр. Аллоҳ силардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عُمَرَ أَنَّهُ قَالَ لِلنَّبِي صلى الله عليه وسلم: أَرَأَيْتَ مَا نَعْمَلُ فِيهِ أَقَدْ فُرِغَ مِنْهُ أَمْ في شيء مُبْتَدَإٍ أَوْ أَمْرٍ مُبْتَدَعٍ؟ قَالَ: فِيمَا قَدْ فُرِغَ مِنْهُ فَقَالَ عُمَرُ: أَلاَ نَتَّكِلُ؟ فَقَالَ: اعْمَلْ يَا ابْنَ الْخَطَّابِ فَكُلٌّ مُيَسَّرٌ، أَمَّا مَنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ السَّعَادَةِ فَيَعْمَلُ لِلسَّعَادَةِ وَأَمَّا أَهْلُ الشَّقَاءِ فَيَعْمَلُ لِلشَّقَاءِ.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

"У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга : Биз амал қилаётган нарсадан форуқ бўлинганми ёки эндиликда бўладиган нарсаларми? Шуни хабарини берсангиз – деди. У соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ундан форуқ бўлинган” дедилар. Умар “Шунга суяниб қўя қолмаймизми” деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Амал қил эй Хаттобнинг ўғли. Барча муяссар қилингандир. Ким саодат аҳлидан бўлса, саодат учун амал қилади ва ким шақоват аҳлидан бўлса, бадбахт бўлишга амал қилади” дедилар". (Муснади Абу Яъло).
Ушбу ҳадисга биноан ким нима учун яратилган бўлса, Аллоҳ таоло уни ўша амалга муваффақ қилади. Жаннат аҳлини жаннатга олиб борувчи амалларга, жаҳаннам аҳлини жаҳаннамга олиб борувчи амалларга муваффақ қилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat