Уламолар бундай никоҳни яхшимаслигини таъкидлашган. Никоҳ муқаддас робита уни ардоқлаш керак. Бундай саволларни ишни қилиб бўлиб эмас, қилишдан олдин сўраш керак. Ўзингизнинг кўнглингиз тўлмаганидан сўраётган бўлишингиз мумкин. Сизлар бошқа иложи йўқлигидан шундай қилган бўлсангиз керак. Кўнглингиз тўлмаса, бошқатдан никоҳни янгилаб олинглар. Ўтган гапга хижолат бўлманглар. Чунки баъзи уламолар сизлар қилган ишни жоиз ҳам деганлар.