Ассалому алайкум! Бизни ишхонамизда кўпроқ аёллар ишледи, ишхонанинг паски ҳовлисида ҳожатхона бор. Шу ерга кўчадаги бекатда турадиган шафёрлар кириб чиқишади. Бизни ишхонамизи ҳожатхонасига биз аёллар эркелардан тортинамиз албатта. Бу ерга кирмелар деб айтишимизда бизга гуноҳ йўқми? Инсонни ҳожатига қарши бўлишимизда гуноҳ йўқми бизга?
– Ва алайкум ассалом! Бу ерга кирманглар дейишда гуноҳ йўқ. Ичкаридагиларга зарар бўлмаса, шароит қилиб қўйилса, савоб бўлади. Валлоҳу аълам!