Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол ва ҳаром

08:19 / 29.06.2016 | Nurbek | 2514

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда хориждаман. Уйимиз олдида ҳалол гўшт ва маҳсулотлар сотувчи дўкон мавжуд. Лекин нархлари бошқа ҳалол тамғаси йўқ маҳсулотлардан 2 баробар қиммат. Ҳозирда ҳалол дўкондан нарса олаяпман, лекин дўстларим бошқа дўконлардан товуқ гўштини олмоқдалар. Улар барчаси яхши инсонлар, ибодатдалар. Уларни тўхтатганим маъқулми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тўхтатишингиз вожиб. Улар ҳақиқатда ибодатда бўлсалар, Аллоҳнинг исми айтилмай сўйилган товуқ гўшти ҳалол бўлмайди. Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 121-оятида : وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ۝ 121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар. Уламоларимиз ушбу оятнинг тафсирида «Агар мусулмон киши ҳайвонни сўяётиб, Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, сўйган гўшти ҳалол», деганлар. Аммо билиб туриб, қасддан зикр қилмаса, ундай гўшт ҳаром бўлади. «Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар». Шунингдек, аввал ўтган оятларнинг ҳукмига биноан, аҳли китобларнинг сўйиши ҳам ҳалолдир. Бошқаларини эса ейиш мутлақо мумкин эмас. «Шубҳасиз, у фисқдир». Яъни Аллоҳнинг номи зикр қилинмай сўйилган ҳайвоннинг гўштини ейиш фисқ, яъни диннинг амридан чиқишдир. «Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар». Шайтоннинг дўстлари бўлмиш кофир ва мушриклар имконлари борича сизлар билан тортишадилар. Турли масалаларда, жумладан, Аллоҳнинг номи зикр этилмай сўйилган ҳайвонларнинг гўшти ҳақида ҳам тортишадилар. Сизлар уларнинг гапларига, тортишувларига ҳеч эътибор бермаслигингиз керак. «Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар». Аллоҳнинг гапини уқмай, ўзганинг гапига юрган одам мушрик бўлмай, ким мушрик бўлсин?! Аллоҳнинг амрини тутмай, бошқанинг амрини тутган киши мушрик бўлмай, ким мушрик бўлсин?! Ҳатто ҳайвонларни сўйишда Аллоҳдан бошқанинг амрини тутиш ҳам ширк ҳисобланади. Кофир бўлиш эса умуман бошқа кулфат. Мусулмон билан кофирнинг орасидаги фарқ жуда ҳам улкан. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat