Ассалому алайкум! Менинг турмуш ўртогим яқинда рассияга ишлагани кетдилар у ерда қассобчилик дўконида ишлайдилар у ерда мол ва чўчқа гўшти ҳам келар экан. У ерда тушликка ишчилар ўзларига таом тайёрлар экан рус аёллари чўчқа гўшти чиқарилган гўш қиймалагичда ювмасдан қийма чиқарар ёки чўчқа гўшти кесилган ва ювилмаган пичоқда мол гўшти майдалар шу аснода таҳтакач ҳам бунда ҳизмат қилар экан бундай ҳолатда таёрланган таомни турмуш ўртогимга ҳам беришар экан турмуш ўртоғим савол беришимни сўрадилар бундай ҳолатда қандай йўл тутиш мумкин бу ҳолатда таом ейиш мусулмон киши учун ҳаромми ва ҳаром бўлса қандай йўл тутсинлар бир маротаба пичоқни ва бошқа идишларни ювиб ишлатилса бўладими ёки қатрон қилиш керакми қатрон қилиш тартиби қандай?
– Ва алайкум ассалом! Чўчқа гўшти каби ҳаром нарса теккан ҳар қандай буюмни покланмасдан олдин ишлатилса унга тушган барча нарсани нажас қилади.
Нажосат теккан нарса нажас билан ошланган тери ёки сиқиб бўлмайдиган ёғочга ўхшаш нарсалар бўлса, уларни ювиб, сув томмайдиган бўлгунча тек қўйилади. Уч марта шундай қилинганидан кейин пок бўлади. Чинни ва пластмасса каби сиқиб бўлмаса-да, сувни ўзига шимиб олмайдиган нарсалар уч марта ювиш билан пок бўлади. Дон маҳсулотлари, янги сопол ва ёғоч идиш, бўйра, нажас нарса ила сувланган пичоқ каби нарсалар уч марта ювиб, қуритиш ила тозаланади. Сариёғ ва ҳайвон ёғлари сув қуйиб, ёғни сув устига чиқариб олиш ишини уч марта қилиш ила тозаланади. Асал ва мойнинг устидан сув қуйиб, улар сувнинг устига чиққунча қайнатилади. Кейин ўзини бир нарса билан ажратиб олинади. Бу амал ҳам уч марта такрорланади. Нажас нарса ила пиширилган гўшт уч марта қайнатиб-совутиш ила тозаланади. Патини юлиш осон бўлиши учун ичидаги нарсаларини олмай туриб қайнатилган товуқ ҳам мазкур услуб ила тоза бўлади. Валлоҳу аълам!