Ассаламу алайкум! Зикр аҳли ҳайъати олимлари. Илтимос ушбу саволимга ойдинлик киритиб берсангиз. Киши таҳорат қилаётган пайтида юзини ювиб бўлганда тиши қонаса нима қилиши керак? Таҳоратни бошидан бошлайдими ёки оғизни чайиб таҳоратни давом эттирадими? Жавоб учун раҳмат! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Таҳорат бир бутун нарса бўлиб, фарзларининг баъзиси адо қилинганидан кейин синиб қолса, аввалидан бошлаш фарз бўлади. Валлоҳу аълам.