Иш юзасидан баъзан фақат намоз ўқишимиз мумкин, зикр ва дуоларга вақтимиз етмайди. Намоздан кейинги зикр ва дуоларни яъни пешин ва асрнинг зикр ва дуоларини шом вақтида ҳаммасини битта қилиб ўқиса, мисол учун оятал курсини 3 марта, Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу Акбар 99 мартадан. Шундай қилса тўғри бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Уларни иш давомида ҳам ўқиб қўйсангиз бўлади. Салом бериш билан намоз тугайди.