Ассалому алекум шайҳ ҳазратлари сизга бир муҳим савол билан мурожат килишга руҳсат берсангиз . Ман оила курган аёл билан кариндош буламиза ҳозир фарзандларимиза бор .Сизга айтсам ота онам бир бирларига ҳолавача ва менга уз ота онамга ҳола булган яни ҳам отамга ҳам онамга ҳола булган инсонни набираларини олиб беришган .Саволим шундан иборатки сизга бир инсон савол берган экан шу инсонга келтириб жавоб ёзган экансиз шу жавобни укиб биз эр ҳотин ҳайрон булиб колдик чунки у эрда пайгамбаримиз муҳаммад с.а.в. айтган гаплари кариндош бир бирига никоҳ килиш дуруст эмас дейилган бизга маслаҳат берин нима килишни билмай колдик . Жавобингиз учун олдиндан раҳмат илтимос жавобсиз колдирманг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бунда ҳеч шариатга хилоф нарса йўқ. Киши ота-онасининг холасига набира бўлган у ёқда турсин, холасининг қизига уйланса ҳам бўлади. Сиз айтган гап яқин қариндошлар ҳақида бўлса керак.