Ассалому алайкум! Ёшим 18да. Аллоҳга муҳаббатим баланд. Яқинда намозни бошладим. Ҳар бир ишимни динимиз буюрганидек қилишга астойдил ҳаракат қиламан. Шу ўринда менга тўғри йўл кўрсатишингизни сўрайман. Онамнинг дугонасининг қизи бор. Жуда одобли қиз. Шу қизда кўнглим бор, лекин у билан деярли кўришмаймиз, буни ҳечкимга билдирмаганман. Мен Россияга ўқишга кетмоқчиман ва онамга унинг онасига буни билдириб қўйишини, ўқишни битиргач унга уйланишимни айтмоқчиман. Шу ишим дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ёки уйланиб ўзингиз билан олиб кетинг ёки ишларингизни битириб келиб совчи қўйиб уйланинг. Валлоҳу аълам!