Ассалому алайкум! Устозлар, сизларга ҳар хил савол юборётганим учун узр сўрайман. Биз Россияда ишлаймиз, шерикларим бир бири билан ҳар хил мавзуда кўп тортишишади. Жума куни туғилган қизларни исми Одина бўлиб, бу қизлар қизлик пардасисиз туғилар экан. Шу тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Савол бериш одобларини яна бир карра ўқиб олинг. Аввало, бўлар-бўлмас мавзуларда тортишавериш нотўғри. Бўш вақтни ибодатга, фойдали илм олишга сарфлашни тавсия қиламиз. Саволга келсак, бу бўлмаган гап. Шариатимизда жума куни ёки бошқа бирор кунда туғилган ўғил ёки қизга фалон исмни қўйиш керак деган кўрсатма ҳам йўқ. Бундан келиб чиқадиган тушунчаларнинг мутлақо асоссиз экани шундан ҳам маълум. Валлоҳу аълам!