Ассалому алайкум! Устозлар, мeнинг ота онам хажга боришмаган. Мeн Кореада қонуний ишлайман. Мeн бу ердан ота-онамдан аввал ҳажга борсам ота-онамга ҳурматсизлик қилган бўлмайманми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Сиз ҳажга боришга қодир ҳисобланасиз. Бормасангиз ҳажни тарк қилганлар сафига кирасиз. Ота-онадан олдин ёки кейин деган гап шариатимизда йўқ. Валлоҳу аълам!