Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Роддул мухтор китоби ҳақида

08:56 / 29.09.2016 | Sarvar | 6422

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Роддул мухтор китоби ва муаллифи ҳақида маълумот берсангизлар. Илтимос, бу китоб ўзбек тилига таржима қилинганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Роддул мухтор китоби Дуррул мухтор номли китобга ёзилган хошия бўлиб, унинг мусаннифи Муҳаммад Амин ибн Умар ибн Обидин таҳаллуси билан танилган ҳанафий фиқҳининг етук фақиҳларидан ҳисобланади. У киши Суриянинг Димашқ шаҳрида ҳижрий 1198 ҳижрий, 1784-милодийда туғилиб, ҳижрий 1252 мелодий 1836-йилда Димашқда вафот топганлар. Ибн Обидин Шом яъни Сурия, Урдун, Фаластин ва Лубнон диёрининг фақиҳи, ўз асрида ҳанафий уламоларининг имом бўлганлар. Роддул мухтор китоби фиқҳий мавсуа даражасидаги китоб бўлиб, ундаги ҳар бир масалани олинган манбааси келтириб ўтилган. Бу китоб ҳанафий фуқаҳолари муҳаққиқларининг фикр ва тахрижотларини ўз ичига олган. Ёзилган кунидан бошлаб, ҳанафий мазҳабидаги қози ва муфтийларнинг энг кўп мурожаат қиладиган китоби бўлиб келмоқда. Бу китобни ўзбек тилида таржимаси йўқ. Дуррул мухтор китоби “Танвирул абсор” китобига шарҳдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat