Ассалому алайкум! Устозлар, бировнинг дунёсини деб ўз охиратини сотган киши, қандай киши эканлигига ақлим ожизлик қиляпти. Имкони бўлса озгина изоҳ бeриб юборсангизлар, илтмос.
Ва алайкум ассалом! Бировнинг ножоиз ишига жоиз деб фатво берувчилар, зулмига ёрдам берувчилар, бировнинг фойдасига ёлғондан гувоҳлик берувчилар. На динига ва на дунёсига фойда келтирмайдиган ишларни бахс-мунозара қилиб, уларнинг ишини ривожига ҳисса қўшувчилар ва ҳоказо. Валлоҳу аълам!