Ассалому алайкум! Имом Ғаззолийнинг тил офатлари китобларида «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматда шафоат қилсинлар» деб дуо қилиш тўғри эмаслиги айтилган? Сабаб: шафоат итоатсиз, дўзахга ҳукм қилинганлар учун дейилади. Шу тўғрими?
- Ва алайкум ассалом! Мутлақо нотўғри. Бу имом Ғаззолийнинг сўзлари бўлиши ҳам мумкин эмас. Кимдир китобни булғаган. Шунинг учун таржимон ҳам олим бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоат қилишлари бир неча қисмга бўлинади.
1-шафоати узмо. Энг улуғ шафоат. Бу Одам алайҳиссаломдан қиёмат кунигача келадиган одамлар учун бўлади.
2-жаннат аҳлини жаннатга киришлари учун шафоат.
3-жаннат аҳлини даражасини юқори бўлиши учун шафоат.
4-Мадина аҳлига шафоат.
5-Абу Толиб каби хос-хос кишиларга шафоат.
6-ҳисобсиз жаннатга кириш учун шафоат.
7- дўзахга ҳақли бўлганларни дўзахдан олиб қолиш учун шафоат.
8- дўзахга кирганларни дўзахдан чиқиши учун шафоат.
Буларнинг ҳар бири саҳиҳ ҳадислар билан собит бўлган. Валлоҳу аълам!