- Ва алайкум ассалом! Қадр кечаси фақат банда ва Аллоҳ бўладиган кечадир. Бу кеча ҳамма Аллоҳнинг ҳузурида тиланчидан ҳам муҳтожроқ ҳолатда бўлиб тиланадиган кечадир. Тақдири ҳал бўладиган кеча. Сирдошлар бир бўладиган кечадир. Ўзгаларни аралаштирмаслик керак. Валлоҳу аълам!