Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари, сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим. Менинг бир яқин дўстим баданига, яъни ўнг қўлига «Аллоҳ», чап қўлига «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам», деб ёздирмоқчи. Мен бунинг гуноҳлигини айтсам, тушунмаяпти. Шу иши гуноҳга кирадими (ёзув «Аллоҳ» ёки «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам» бўлган тақдирда ҳам)? Жавобингизни кутиб қоламан, олдиндан раҳмат.
- Ва алайкум ассалом! «Вашм» деб аталувчи бу ишни қилиш мутлақо жоиз эмас. Мазкур ишдан ҳадисларда қаттиқ қайтарилган.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077