Ассалому алайкум! Жамоат намозида мажнун сафда туриб намоз ўқиши хақида тушунча берсангизлар. Ўзбошимчалик қилиб уни сафдан чиқарсак хафа бўлади, эътибор қилмасак ноқулайликлари бор.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ундайларни масжидга йўлатмаслик керак. Зарари тегмайдиган қилиб тургазишни имкони бўлса ўшандай қилиш керак. Валлоҳу аълам!