Ассалому алайкум! Хуфтон намозининг қазоси ўқилганида витр намози жуфт қилиб ўқиладими? Бир жойда эшитиб қолдим агар қуёш чиқишидан олдин хуфтоннинг қазоси ўқилса витр намози тоқ қилиб яни 3 ракаат ўқилади агар қуёш чиқиб бўлгандан кейин хуфтон намозининг қазоси ўқилганда витр намози жуфт қилиб яни 4 ракаат қилиб ўқиладими. Шу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Бу маълумот нотўғри ёки сиз нотўғри тушунибсиз. “Витр” дегани ўзи “тоқ” дегани. Намоз ўз вақтида қандай адо қилинса, қазо бўлганида ҳам айни шундай ўқилади. Валлоҳу аълам!