Ассалому алайкум! Азиз устозлар, сизларнинг маслахатингизга мухтожман. Мен 6 ой аввал уйландим, 4 ой яшаб ота-онам қистови билан Қозоғистонга ишлагани кетдим. Аёлим ёш келин бўлгани ва ёнида эмаслигим учун кийналяпти. Олиб келишга шароит йўқ уни устига ҳомиладор. Ўзим энди аёлим туғишига яқин бориб қайтиб келмоқчимасман. Оилам билан ўз юртимда Аллоҳ берган ризқимни териб юрмоқчиман. Лекин ота-онам мени яна қайтиб шу ерларда ишлашимни хоҳлайди, чунки акам уй соляпти, шунга 2-3 йил ёрдам беришинг керак дейдилар. Нима қилай аёлимни қийналишига қарамасдан йиғлатиб кетайми ёки ота-онамни райига қарши чиқайми?
Ва алайкум ассалом! Аёлингизни нафақаси сизни зиммангизда вожиб. Вазиятингизни биздан кўра ўзингиз яхши биласиз. Ишлагани бориш ёки бормаслик ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!