Ассалому алайкум! Қайнукам 27ёш, ҳали уйланмаган, телефонда чиққан (1хбет) деган ўйинни ўйнаб жуда катта қарзга кириб кетди. Таниш билиш ҳаммадан қарз олиб шу ўйинга тикиб ташлаган экан. Мана энди қарз берганлар бирин кетин қарзларини сўраб қўйишмаётган экан. Биз эрим ва икта болам билан уч йилдан бери квартирада алоҳида турамиз. Эрим бир ойча аввал укасини шу қарзлари учун уйга деб йиғиб юрган пулларимизни берганди. Энди эса яна ундан кўпроқ миқдорда қарзи борлигини айтиб, мошинамизни сотиб беришимизни илтимос қилишяпти. Мен тўғриси қаршиман. Бир тарафдан уй олишимиз ортга сурилган бўлса иккинчи томондан эримни ҳалол топган пуллари харом нарса учун ишлатилиб кетганидан хафаман. Саволим шуки, пулларимизни шу ўйин учун бериб юборганимизни бизга ҳам гуноҳи борми ёки ёрдам берганимиз учун ажри борми?
– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингиз укасини қутқариш учун берса, ихтиёри. Агар бермаса, гуноҳ бўлмайди. Айниқса, гуноҳ йўл билан қарздорлик юзага келган бўлса. Валлоҳу аълам!