Ҳурматли шайх ҳазратлари!Мен бундан 1 йил олдин яхши нийятлар билан бир қизни никоҳимга олдим.Унга мен исломий оила қурмоқчи эканлигимни олдиндан айтиб (тойдан олдин) Исломий оила, Иймон китобларини ҳадя қилдим. Аллоҳга шукр шу давр ичида ог'иллик бо'лдик. Лекин оилада доим ҳам биз ҳоҳлагандек ҳаёт болавермас экан. Мана роса 1 йил болганда у мени руҳсатимсиз уйга кетиб қолди, шу вақтгача менга толиқ итоат қилмади. мени ва оила азоларимни о'з оиласидек қабул қилмади. Қайтиб кел деган гапларимга этиборсиз болди. Охири бугун барчасига чидай олмадим ва талоқсан, энди сен билан яшамайман деб телефонда айтдим. Энди эса катта гуноҳ қилгандек ко'нглим ҳижил боляпти илтимос ҳаққимга, оилам ҳаққи дуо қилсангиз. Иншааллоҳ ҳаётим яна изга тушиб кетсин. Менга то'гри маслаҳат берсангиз, нима қилишга бошим қотиб олди. Вақтингни олганим учун узр.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Агар шариатга биноан қайта ярашиш имкони бўлса, оилани тиклаш ва мустаҳкамлаш зарур. Аллоҳ таолонинг Ўзи сизга бу ишда ёрдамчи бўлсин!