- Агар сиз туфайли тўғри йўлга кириб, ибодатли, тафволи одамлар бўлишларига кўзингиз етса, уларни даъват қилишда давом қилганингиз яхши. Мендан уларга салом айтинг. Агар намоз ўқишса, ҳамма ишлари юришиб, икки дунёнинг саодатига муяссар бўлишлари ҳақ эканини айтганимни етказинг.