Ассалому алайкум! Яқинда бир танишим қуйидаги гапни айтди. Агар, масалан аср намозини вақтида ўқий олмасаму лекин шомгача ўқишга улгурсам қазо хисобланмас экан, яни ўша пайт ниятни қазо намози деб қилмас эканман. Саволим шуки бу гап қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир намоз вақтининг аввали ва охири белгилаб берилган бўлиб, шунинг ичида ўқилса намоз дуруст бўлади. Агар шу вақт ичида ўқилмай ўтказиб юборилса намоз қазо бўлади. Аср намозининг вақти ҳар бир нарсанинг сояси икки баробар бўлганидан то қуёш ботгуничадир. Аммо қуёш ўзгариб кўзни қамаштирмайдиган вақтгача асрни кечиктирилса намоз макруҳлик билан дуруст бўлади. Валлоҳу аълам!